Reklama
Yangiliklar tasmasi

Shmeyxel: «De Xea uzoq yillar davomida «MYu» yetakchisi bo‘ladi»

31.07.2020, 15:31

«Manchester Yunayted»ning sobiq darvozaboni Peter Shmeyxel «qizil iblislar» posboni David De Xea haqida o‘z fikrlari bilan o‘rtoqlashdi.

«De Xea – Premer Liganing so‘nggi yillardagi eng yaxshi darvozabonlaridan biri. U yangi murabbiy kelishi bilan o‘z o‘yiniga ba’zi o‘zgartirishlar kiritishi kerak edi. O‘zgarishlar qilinganda xatolar ham bo‘ladi. Agar siz xato qilmasangiz, o‘rganmaysiz.

«Manchester Yunayted» 3-o‘rinni egalladi, hali Yevropa Ligasida g‘olib chiqish imkoniyatiga ega. Menimcha, yangi mavsuda De Xeada hammasi joyida bo‘ladi. U «MYu»da uzoq yillar davomida yetakchilik qiladi, deb o‘ylayman», – deydi Shmeyxel.

Ma’lumot uchun, ispaniyalik darvozabonning mankunianliklar safidagi o‘yinlari 399 taga yetdi va u ingliz klubi tarkibida eng ko‘p maydonga tushgan legionerga aylandi. Bungacha rekord 398 ta bellashuvda ishtirok etgan Shmeyxelga tegishli edi.

Manba: www.tribuna.uz

+

Oxirgi fikrlar

  Javlon [off]
01.08

Рахмат

  Menfhis DEPAY [off]
01.08

javlo demochiki yangililardi saydan kora sizdan kop oqimoqdamiz shunga ishingizga hurmat baland

  Menfhis DEPAY [off]
01.08

de gea ishonchni oqledi hudo hohlasa

  《BEKZODBEK》 [off]
31.07

DeXea N1 baribir

  Javlon [off]
31.07

Замир тшунмадим аникрок килиб гапиринг

  ZAMIR [off]
31.07

Javlon shu uzingiz uchun aloxida myu sayti ochib olsangiz bular ekan zirikkanda kirib turardik

  Javlon [off]
31.07

40




FUTBOL YANGILIKLARI
Манба: Хименес тез орада Манчестер клубига ўтади

«Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Рауль Хименес тез орада «Манчестер Юнайтед»га ўтади, деб хабар беради Metro.

Мексикалик форвард манкунианликлар ўйинчисига айланади, чунки «бўрилар» аллақачон унинг ўрнини босадиган футболчи билан шартнома имзолашган. Бу «Брага» ҳужумчиси Паулиньюдир.

Май ойида Хименеснинг ёзги трансферлар ойнасида Европанинг топ-клубларидан бирига ўтиши ҳақида айтилганди. 29 ёшли форвардга «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» қизиқиш билдираётганди.

Рауль «Вулверҳэмптон»га 2018 йил «Бенфика»дан келиб қўшилган. У якунланган мавсумда Премьер-лигада 38та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

  Javlon [off]
31.07

МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчиси "Интер"га ўтмоқчи




У "Интер"да қолмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес янги мавсумда ҳам "Интер"да тўп қолишни режалаштирмоқда.


"Нерадзуррилар" билан ижара шартномаси 2-августда якунланадиган чилилик футболчи инглиз клуби раҳбариятидан "Интер"га тўлақонли трансфер қилиниши ҳақида сўров юборган.

"Қизил иблислар" бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер 31 ёшли хавбекни жамоага ёрдам бера олишига умид қилмоқда ва уни мавсум якунланганидан сўнг жамоа ихтиёрига қайтариб олмоқчи.

"Интер"даги ижара мавсуми давомида Санчес 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 9 та голли узатма берди.

  Javlon [off]
31.07

Алексис Санчес «МЮ»га қайтмоқчи эмас



Ижара асосида "Интер"да ўйнаётган ҳужумчи Алексис Санчес «Манчестер Юнайтед»га қайтмоқчи эмас.


"Daily Star" тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли футболчи «қизил иблислар» раҳбариятига «нерадзурри» сафида қолиш нияти борлигини маълум қилган. Чилилик футболчининг ижара шартномаси 2 август куни якунига етади.


«Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер кейинги мавсумда Санчеснинг хизматидан фойдаланмоқчи, аммо унинг йирик миқдордаги маоши (ҳафтасига 400 минг фунт) раҳбариятга маъқул келмаяпти.


«Интер» эса Алексиснинг трансферини сотиб олиш бўйича музокара бошлади. Бу борада томонлар келишувга эришишга яқин туришибди. Жорий мавсумда футболчининг 75% маошини "МЮ" тўлаётган эди. Миланликлар унинг ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишса, футболчининг маоши ҳозиргига нисбатан камаяди.

  Javlon [off]
31.07

Сульшерда муаммо пайдо бўлди




У Европа Лигасида майдонга туша олмайди.


"Манчестер Юнайтед" чап қанот ҳимоячиси Люк Шоунинг жароҳати кутилганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.


Англиялик футболчи Англия чемпионати доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда жароҳат олганидан сўнг захирага олинган эди.

Чуқурлаштирилган текширувда Шоунинг тўпиқ пайи шикастлангани аниқланди. Таъкидланишича, ҳимоячи Европа Лигаси плей-офф баҳсларида "Манчестер Юнайтед"га ёрдам бера олмайди.

The Telegraph нашри англиялик футболчи янги мавсум бошигача жароҳатидан фориғ бўлиши ҳақида маълумот бермоқда.

Жорий мавсумда МЮ либосида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушган Шоу битта гол муаллифи бўлди.

  Javlon [off]
31.07

Манчестер клублари Ла Лиганинг зўр ҳимоячиси учун курашади



Унга "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда.


"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.


Mundo Deportivo нашри 23 ёшли испаниялик футболчи учун "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари даъвогарлик қилаётганини хабар қилмоқда.

"Вильярреал" сафида 2019/20 мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма берган Торреснинг трансфер суммаси 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
I

  Ikrom [off]
31.07

Kerakmas kenyingi yil oynasa boldi

  Javlon [off]
31.07

"Боруссия" Санчо ўрнига МЮ собиқ футболчисини олиб келмоқчи




У Лига 1 ни тарк этиши мумкин.


"Боруссия Дортмунд" "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашрига кўра, "асаларилар" нидерландиялик футболчини "Манчестер Юнайтед"га йўл олиши кутилаётган Жейдон Санчонинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, янги мавсумда "Лион" Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги ортидан хавбек немис клуби таклифини кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Депай 2015 йилдан 2017 йилгача "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сурган.

  Javlon [off]
31.07

Сульшер кашфиёти ёки Мэсон Гринвуд билан танишамиз...





МЭЙСОН ГРИНВУД БУ МАВСУМ КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ВА УЭЙН РУНИНИНГ ЁШЛИГИДАН ЎЗИБ КЕТДИ.


Кўпчилик қатори сезгандирсиз, «Манчестер Юнайтед» мавсум охирига келиб, жуда мафтункор футбол намойиш этди. Бундай тетиклик Алекс Фергюсон давридан кейин ноодатий ҳолдек туюлгани рост.


Оле-Гуннар Сульшер гўёки, вазиятнинг ижобий тус олишига сабабчи эмасдек... Эҳтимол, барчаси мажбурий танаффус билан боғлиқдир?! Ҳар ҳолда, «қизил иблислар» айнан рестартдан кейин ёрқин ўйин кўрсата бошлашди. Айниқса, Сульшернинг ёш шогирдлари гиперсамарали ҳаракатларни амалга оширишди. Бруну Фернандешнинг креатив юришларига гап йўқ, Антони Мартиаль, Маркус Рэшфорд ва Мэйсон Гринвуд эса қойилмақом голларни ўйлаб топишди.


Ҳа, франциялик футболчи ҳаттоки, «хет-трик» қайд этди, Маркус одатдагидек фаол, аммо «МЮ»нинг ҳақиқий кашфиёти - бу шубҳасиз, Мэйсон Гринвуд. 18 ёшли ҳужумчи аниқ замбарак зарбалари билан кўпчиликни лол қолдирмоқда.


Гринвуд чиндан ҳам ажойиб футболчи. Унинг голлари шунчаки, омад маҳсули эмас. Мэйсон фақат шерикларининг қойилмақом комбинацияларидан кейин бўш дарвозани ишғол қилиш билан чекланмайди. У баъзан йўқ жойдан гол ҳосил қиладиганлар тоифасидан, тезлиги ҳам юқори, ҳар икки оёғида бирдек кучли зарба йўллайди. Асосийси, исталган нуқтадан мўлжални тўғри олишга қодир. Мэйсоннинг ҳаракатларига диққат билан эътибор қаратсангиз, йигитча кутилмаган нуқталардан дарвозани ўққа тутади, бу пайт рақибларининг босим уюштиришаётгани ҳам унинг учун аҳамиятсиздек туюлади.


Бир қарашда, ортиқча уриниш бефойдадек кўринган паллада зарба йўллайди ва ...гол уради. Бу ноёб истеъдод маҳсули, албатта. «Шахсан мен 18 ёшда ҳозирги Мэйсондагидек ўйнолмаганман. Шубҳасиз, шундай. Гринвуд чексиз иқтидор соҳиби. Мана, жаҳоннинг энг яхши лигасида голлар ура бошлади.


Тасаввур қилинг, Мэйсон салоҳиятини тўлиқ намоён этса, нима бўлади? Босим? Менимча, Гринвуд уни ҳис қилмаяпти. Ҳар ҳолда, майдонда футболдан роҳатланиш баробарида «МЮ» юлдузларидан сабоқ оляпти. Мэйсоннинг мутлақо хотиржам тўп суриши шундоқ кўриниб турибди, унинг учун ҳаммаси ҳали олдинда», - деди Сульшер яқинда ўз интервьюларидан бирида.


Тўғри, Гринвуднинг яқин келажакда дунё даражасидаги суперюлдузга айланиши ҳақида баралла гапириш ноўрин. Шунчаки, Мэйсоннинг айни пайтдаги мафтункор ўйинини эътироф этиш керак, холос. Энди унинг статис­тика борасида нималарга эришиб улгурганига қараймиз. Демак, 18 ёшли Гринвуднинг кўрсаткичлари Криштиану Роналду ва Уэйн Руни томонидан шу ёшда қайд этилган натижалардан салмоқлироқ.


Мисол сифатида ушбу футболчиларнинг айнан «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти инобатга олинмоқда. Умуман, «МЮ»нинг XXI асрдаги энг асосий тўпурарлари 19 ёшга тўлиш арафасида қандай статистика расмийлаштиришганини кўрсангиз, Гринвудга беихтиёр ёрқин келажак башорат қилишингиз ҳеч гап эмас.


Ҳа, фақат Руни бу вақтга қадар кўпроқ гол урган, лекин ўйинлари ҳам шунга яраша мўл. Оддий айтсак, Гринвуд ўртача самарадорлик бўйича Криштианудан ҳам, Уэйндан ҳам ўзиб кетди. Дарвоқе, Мэйсон 1 октябрь куни 19 ёшга тўлади, демак, унда голлари сонини ошириш учун ҳали етарлича имконият бор.


Гринвуд Англия чемпионатида 9та гол муаллифига айланди. Мазкур кўрсаткичнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, «МЮ» вундеркинди фақат 7та ўйинни бошланғич таркибда бошлади. Яъни голлари сони «Юнайтед»нинг «асосий»сига кирганидан кўпроқ. Гўёки, нореал статистика. Албатта, Гринвудга жамоадошлари ҳам кўмаклашишмоқда. Мэйсон - Рэшфорд - Мартиаль ёрқин учлиги бу мавсум деярли барча рақиблар ҳимоясини ёриб ўтди. Инглизлар ва француздан иборат трио ҳисобида 61та гол бор! Мана бу чин статистика!


Англияда кўпчилик «янги Руни» вояга етгани ҳақида бонг урмоқда. Умуман, мамлакат футболининг янги авлоди барчада ёрқин таассурот уйғотмоқда. Туманли ўлканинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси рўйхатига назар солсангиз, қойил қолишингиз турган гап. Таркиб чиндан ҳам, бу ёш тоифаси учун жуда қудратли. Гринвуд мавсум давомида барча турнирларда рақиблар дарвозасини 15 марта ишғол қилди.


«МЮ» тинейжерлари сўнгги 37 йил бадали бу қадар самарали ўйнаган эмасдилар. Аниқроғи, 1983 йилнинг майидан буён «Юнайтед»нинг энг навқирон футболчиси (ҳали 19 ёшга ҳам тўлмаган) илк марта шундай натижа қайд этди. Ўшанда Норман Уайтсайд шу каби кўрсаткичга эришган пайт 18 ёшу 19 кунлик эди. Дарҳақиқат, Гринвуднинг бугунги ўйини таҳсинга сазовор ва энг асосийси, у мазкур натижа билан чекланиб қолмоқчи ...

  Javlon [off]
31.07

"Манчестер Юнайтед"га Форсберг билан шартнома имзолаш таклиф этилди



"РБ Лейпциг" хавбеки Эмиль Форсберг фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.


28 ёшли футболчи Англия чемпионатида ўйнашни хоҳламоқда, шу сабаб у агентидан ўз хизматларини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилишни сўраган.


Хабарларга кўра, агент шунингдек Форсберг билан шартнома имзолашни "Лестер", "Эвертон", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клубларига ҳам таклиф этган. Клуб ўйинчининг сотувидан 17 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Швед жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.

  Javlon [off]
31.07

Европанинг энг кучли клублари рейтинги эълон қилинди. «Бавария» етакчи, «Реал» топ-3 да ҳам йўқ
Fotosurat
Gracenote агентлиги томонидан тузилган Европанинг энг яхши клублари рейтинги (Euro Club Index) эълон қилинди.

Унга кўра, Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси рўйхатда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда «Ливерпуль» ва «Барселона» бормоқда.

Кучли йигирматаликдан Англиянинг олтита клуби ўрин олди. Испания, Германия ва Италиядан эса тўрттадан жамоа топ-20 га кирган. Шунингдек, Франция ва Украинадан биттадан жамоа ҳам Европанинг энг яхши 20 жамоаси қаторида турибди.

Мазкур рейтинг жамоаларнинг сўнгги тўрт мавсумдаги миллий чемпионат, кубок баҳслари ва Еврокубоклардаги натижаларига асосланиб тузилади. Шу билан бирга сўнгги мавсумдаги натижалар энг катта аҳамиятга эга бўлади.

Euro Club Index рейтинги бўйича топ-10 жамоа билан танишинг:

1. «Бавария» — 4233

2. «Ливерпуль» — 4145

3. «Барселона» — 4119

4. «Манчестер Сити» — 4078

5. «Реал Мадрид» — 3895

6. ПСЖ — 3890

7. «Атлетико Мадрид» — 3752

8. «Ювентус» — 3672

9. «Челси» — 3538

10.«Манчестер Юнайтед» — 3536

  HasanDjuraev [off]
31.07

Де хеа 1 хар доим

  Myu chempion [off]
31.07

Dexeya N1
Umumiy: 18
Reklama

© 2020 Uzbek Reds
Контакты